ЖССТ бош директори Тедрос Aдҳаном Гебреесус ташкилотнинг Женевадаги штаб-квартирасида ўтказилган онлайн матбуот анжуманида мазкур эпидемия билан боғлиқ сўнгги ўзгаришларни ўртага чиқарди.
Гебреесус, "Бизнинг мутахассисларимиз ўз соҳасида тажрибали. Улар ана шу тажрибага қараб танланган" дея баёнот берди.
Экспертлар рўйхати тасдиқлаш босқичида эканини тушунтирган Гебреесус, аъзоларнинг баҳоси 2 ҳафталик муддатдан сўнг эълон қилинишини айтди.
ЖССТ фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Раян бутун инсоният, жумладан, дунёни "тўхтатган" бу вируснинг манбаси ҳақида қизиқаётганини таъкидлаб, "Мен барча мамлакатларни, журналистларни ва бошқаларни бу масалани муҳокама қилишга чақираман" деди.
Раян, бу уриниш Covid-19 нинг келиб чиқишини топиш учун "охирги имконият" бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Суҳроб ТУГАЛОВ тайёрлади.