“Бунинг бир қатор сабаблари мавжуд: ўта юқумли дельта штамми, эмланмаган ёки иммунитети паст одамлар, совуқ об-ҳаво туфайли асосан ёпиқ биноларда олиб борилаётган фаолият”, деди у “Известия” нашри билан суҳбат чоғида.
Шу билан бирга, минтақада эмлаш кампанияси жуда муваффақиятли давом этмоқда. Марказ маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи ва Европа иқтисодий зонасида аҳолининг 64,9 фоизи аллақачон эмланган.
Мақолада эмлаш пандемияга қарши курашнинг устувор усули эканлиги алоҳида таъкидланган. Аммо энди инфекция юқтиришни камайтириш учун чекловчи чораларини кучайтириш зарур. Aвстрияда эмланмаганлар учун блокировка жорий қилинган. Янги чекловлар Германия расмийлари томонидан муҳокама қилинмоқда, деб ёзади нашр.