"Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Туркманистондаги ваколатхонаси билан доимий алоқада", деди 3 июн куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге.

Клюгенинг қўшимча қилишича, ЖССТ миссиясининг ташрифини ташкил этиш бўйича Туркманистон ташқи ишлар вазири ва соғлиқни сақлаш вазири билан суҳбат олиб борилмоқда. “Вазирлар ЖССТнинг қатъий тавсияларини кўриб чиқишмоқда. Миссиянинг Туркманистонга сафари келаси икки ҳафта ичида ташкил этилади" деди Клюга.

ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори қўшимча келишувга эришилганлигини таъкидлаб, ҳозирда миссия вакиллари учун турар жойни ташкил қилиш бўйича иш олиб борилаётганини таъкидлади.

22 апрел куни Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ҳукумат коронавирус билан касалланганлигини яширгани ҳақидаги иддаоларни рад этди.

23 апрел куни ЖССТ мутахассислари мамлакатда ҳақиқатан ҳам COVID-19 касаллиги йўқлигини текшириш учун Туркманистонга бориши маълум бўлди.

Ханс Клуге ўзининг Твиттердаги саҳифасида 5-май куни ташкилот Туркманистон ҳукуматидан таклиф олганлигини ва коронавирус билан боғлиқ вазиятни имкон қадар тезроқ ўрганиш учун миссия юборишга тайёрлигини маълум қилди.