Ташкилот бош директорининг катта маслаҳатчиси Брюс Эйлварднинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси 2022 йилнинг катта қисмида ҳам давом этиши мумкин, чунки дунёнинг энг қашшоқ мамлакатлари етарли даражада вакцина қабул қила олмайди. ЖССТ вакилининг тушунтиришича, ривожланган давлатлар энг қашшоқ минтақаларга дори-дармон етказиб бериш мажбуриятини бажармаяпти.
«Мен сизга аниқ айта оламанки, биз касаллик билан етарлича курашмаяпмиз. Ҳақиқатан ҳам тезлашишимиз керак, акс ҳолда нима бўлишини биласизми? Пандемия яна бир йилдан кўпроқ вақт давом этади», деб тушунтирди Эйлвард.
Экспертнинг сўзларига кўра, агар дунёнинг аксарият мамлакатларида аҳолининг қарийб 40 фоизи ёки ундан кўпи эмланган бўлса, Aфрикада ҳозирда коронавирусга қарши эмланган аҳоли 5 фоиздан камроқни ташкил этмоқда.