Унинг сўзларига кўра, ЖССТ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан эълон қилинган қўшма ҳисоботда бошқа вазифалар қатори шифокорларни коронавирусдан ҳимоя қилишни кучайтириш чақириғи ҳам бор.

“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ишчи ҳужжатига кўра, 2020 йил январидан шу йилнинг май ойигача 115 минг нафар тиббиёт ходими COVID-19дан вафот этиши мумкин эди. Шу боис тиббиёт ходимларини эмлаш биринчи ўринга қўйилиши муҳим”, деди ЖССТ раҳбари брифингда.

Унинг сўзларига кўра, 119 мамлакатдан тўпланган маълумотлар шуни кўрсатадики, дунёдаги ўртача беш тиббиёт ходимининг иккитаси тўлиқ эмланган. Қолганларини ҳам эмлаш муҳим вазифадир.