— Бешинчи ҳафтадирки, коронавирусни янги юқтирганлар сони камайиб бормоқда, бу эса барча жойда кўрилаётган чеклов чоралари иш бераётганини кўрсатади, — деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус. Аммо у, чеклов чораларини муддатидан олдин тарк этмаслик ҳақида огоҳлантирди.
Агар йил бошида ҳар ҳафта 5 миллион одам юқтирган бўлса, энди бу кўрсаткич 2 миллионга камайтирилди.
— Бу бизнинг кўнглимизни кўтариши керак, аммо хотиржам бўлмаслигимиз зарур. Ёнғин ўчмади, лекин биз унинг ҳажмини камайтирдик. Агар биз курашни тўхтатсак, ҳаммаси яна бошидан бошланади, — деди ЖССТ раҳбари.
Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясининг сони 109 миллион нафардан ошган, пандемия пайтида 2,4 миллион нафар киши вафот этган ва 60 миллион нафардан ортиғи соғайган.