Ҳатто бу йўналиш бўйича халқаро ташкилотлар мавжуд ва улар томонидан дастурлар, стандартлар ишлаб чиқилган.

Юртимизда ҳам Президентимизнинг 2020 йил 7 сентябрдаги Фармони ҳамда қарори асосида Кадастр агентлиги тизимида илк маротаба Коррупцияга қарши курашиш тузилмаси ташкил этилди.

Ушбу йўналиш ҳодимлари тўғридан-тўғри раҳбарга бўйсуниши ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ишлаши белгиланди.

“Cert international” ташкилоти томонидан 2022 йилнинг 7 декабрь ҳамда 6-8 апрель кунлари ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича аудиторлик текшируви ўтказилди. Текширув натижасига мувофиқ Кадастр агентлиги марказий аппарати ISO 37001:2016 халқаро сертификатига лойиқ, деб топилди.

Сертификат "CERT ACADEMY GROUP" халқаро тренинг компанияси раҳбари Марат Хабибулин томонидан топширилди.

Кадастр тизимида коррупцияни олдини олиш бўйича амалга оширилган тизимли ишлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак.

Инсон омилини камайтириш ва шаффоф механизмни жорий этиш мақсадида Кадастр соҳаси бўйича аҳолига кўрсатиладиган 11 та хизматларни Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш йўлга қўйилди.

Кадастр агентлигида коррупцияга қарши курашиш йўналиши бўйича 10 та норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилди.

Ходимлар орасидаги қариндош-уруғчилик ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ аниқланган ҳолатлар бартараф этилди.

1097 ишонч телефони фаолияти йўлга қўйилди ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган “Кадастр маслаҳатчи” телеграм боти ишга туширилди.

Бугунги кунда ушбу йўналишларда ишлар давом эттирилмоқда.