Интеграция бу Ахборот тизимларини ўзаро маълум бир мақсад учун боғлаш жараёндир.
Интеграция 2 хил бўлади ички интеграция ва ташқи интеграция.
Кадастр ахборот тизими 10 дан ошиқ манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.
Биринчи интеграция - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Интеграциядан мақсад, кўчмас мулк объектлари бўйича ер ва мол-мулк солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун, солиқ базаси сифатида кўчмас мулк объекти ҳисобланади. Кўчмас мулк объекти ҳақида маълумотларни солиқ ахборот тизимига тақдим этишдан иборат.
Иккинчи интеграция - нотариал идоралар
(Ўзб.Рес.ВМнинг 27.02.2017 й.даги 106-сонли қарори “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”)
Интеграциядан мақсад, Барчамизга маълум кўчмас мулк объектлари бўйича бирон бир нотариал битимларни амалга оширишда кўчмас мулк объектларининг маълумотномалар, давлат рўйхатидан ўтказилган кўчирмаси, таъқиқ ва чеклов ҳамда мулкдорлари ва хужжатлари ҳақидаги ахборотларни электрон шаклда тақдим этишдан иборат.
Учинчи интеграция- Мажбурий ижро бюроси
Интеграциядан мақсад, электрон тарзда жисмоний ва юридик шахсларнинг номидаги кўчмас мулк объектларнинг аниқлаш, зарур ҳолларда кўчмас мулк объектларига таъқиқ қўйиш ва тақиқларни ечишни амалга оширишдан иборат.
Тўртинчи интеграция – Ички ишлар вазирлиги:
(Ўзб.Рес.Президентининг 11.07.2017 й.даги ПҚ-3126-сонли қарори “Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”)
Интеграциядан мақсад, фуқароларни электрон кўринишда вақтинча ва доимий рўйхатга олишда ва рўйхатдан чиқаришдан иборат (ҳалқ тилида пропискага қўйиш дейилади).
Бешинчи интеграция – Давлат хизматлар агентлиги:
(Ўзб.Рес.Президентининг 12.12.2017 й.даги ПФ-5278-сонли қарори “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”)
Интеграциядан мақсад, қисқа қилиб айтадиган бўлсак, кадастр давлат хизматлари кўрсатишда аҳолига қулайлик яратиш ва хизмат сифатини оширишдан иборат.
Олтинчи интеграция – Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)
Интеграциядан мақсад, порталга янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтиш жараёнида, яъни авторизация жараёнида фуқаронинг шахсий маълумотлари асосида тизим кўчмас мулк ахборот тизимидан автоматик равишда, ушбу фойдаланувчининг номидаги кўчмас мулк объектларини фойдаланувчининг шахсий кабинетида кўриш имкониятини яратади.
Тўққизинчи интеграция - COVID штаби:
Интеграциядан мақсад: Хаммамизга маълумки, бу йил бутун дунёга хавф солган коронавирус пандемияси бўлиб турипти. Пандемия тарқалишини олдини олиш мақсадида COVID га қарши курашиш штаби ташкил этилган бўлиб, ушбу штабга корхонанинг маълумотлар базасидан сўров орқали объектларнинг геофазовий маълумотлари ва манзиллари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши йўлга қўйилган.
Ўнинчи интеграция - Давреестр ахборот тизими:
Интеграциядан мақсад, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр паспортларини шакллантириш ҳисобланади.
Ушбу тизим орқали хозирда 313 минг. та ахборотлар алмашинуви амалга оширилганлиги маълумот сифатида айтиб ўтмоқчиман.
Кўчмас мулк ахборот тизимини юқорида санаб ўтилган 10 та ахборот тизимлари билан интеграция қилиш сабабли, жорий йилнинг 8 ой давомида жами бўлиб, 5 678 минг ахборот алмашинуви амалга оширилган.