Маълум қилинишича, у ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, 1975 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кирган. Бош инспектор мансабдор танишлари орқали фуқаронинг яшаш уйига оид кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш ва уларни муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у 1000 АҚШ доллари ва 6 млн 50 минг сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, фуқаролар кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келган тақдирда Давлат хавфсизлик хизматига 1520 қисқа рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаат этувчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.