Таиланд Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Сурин вилоятида беш киши, Сисакетда тўққиз киши, жумладан, бир аскар, Убонратчатхани вилоятида бир нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди.

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги таранглик май ойи охиридан, баҳсли ҳудуддаги отишмада камбоджалик аскар ҳалок бўлганидан кейин кучайган. Камбоджа чегарадаги можарони ҳал қилиш учун Халқаро судга мурожаат қилиш ниятида эканлигини маълум қилди, бироқ Таиланд бу ҳаракатни қўллаб-қувватламади.

24 июль куни эрталаб Камбоджа ва Таиланд чегара ҳудудига “Град” кўп учирувчи ракета тизимлари ва самолётлари ёрдамида зарбалар беришди.

Таиланд Соғлиқни сақлаш вазирлиги аввалроқ Пномпеннинг зарбалари оқибатида 11 тинч фуқаро ва бир аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Камбоджа Таиландни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ва қўшинларини олиб чиқишга чақирди, деб хабар беради vesti.ru.