Ҳозир қишлоқда умумий тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллий шифохона аллақачон кулдан тозаланган. Энди турар-жой бинолари ва бошқа ижтимоий обектлар тозаланади. Бир кун аввал Фавқулодда вазиятлар вазирлиги техника колоннаси Ключига кул ва қорни тозалаш учун етиб келди. Қутқарувчилар одамларга ичимлик суви ва ҳимоя ниқобларини ҳам тарқатмоқда.
Шивелуч вулқони сешанбага ўтар кечаси ҳаракатга келганди ва уч кун давомида ўзидан кул чиқарди. Бу Ключида вулқон кули билан боғлиқ сўнгги 60 йилдаги энг йирик ҳодисадир, дейилади mir24.tv сайтида.