“Ҳозиргача қурбонлар ва бинолар вайрон бўлгани йўқ. Шу билан бирга, айрим биноларда сувоқ кўчгани ва ёриқлар юзага келгани ҳақида маълумотлар бор”, — деди Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Камчатка ўлкаси бўйича бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Юрий Карташев.

Ҳозирда биноларни мутахассислар томонидан текшириш давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Камчаткада 5,7 магнитудали зилзила содир бўлган, Петропавловск-Камчатскийда зилзила интенсивлиги олти баллни ташкил қилган. Сейсмик ҳодиса Петропавловск-Камчатскийдан 48 километр узоқликда қайд этилган, манба 99,5 километр чуқурликда жойлашган, кейинроқ зилзила магнитудаси 6,9 га ошган, дейилади mir24.tv сайтида.