Мавжуд маълумотларга кўра, йигитнинг жағига имплант ўтказиш вақтида инфекция пайдо бўлган. Жарроҳлар бегона жисмни олиб ташлашди, аммо бу беморнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам бермади.
Қайд этилишича, сўнгги бир неча йил ичида фон Колуччига юз, кўз қовоғи, қошни торттириш ва лабни қисқартириш бўйича 12 та қиммат операция ўтказилган. У Жанубий Кореянинг машҳур BTS эстрада гуруҳи аъзоси Пак Чиминга визуал ўхшашликка эришиш учун тахминан 220 минг доллар сарфлаган.
2019 йилда фон Колуччи Жанубий Кореяга кўчиб ўтди. У шов-бизнесда ўз ўрнини топмоқчи эди, аммо европаликларга хос кўриниши туфайли камситишларга дуч келган. Шу боис ёш йигит пластик жарроҳликка мурожаат қилишга қарор қилган, деб хабар беради iz.ru.