Мана, бир неча кундирки, кема ҳамон жойидан қимирламай турибди. Wall Street Journal’нинг хабар беришича, муаммо бугун ижобий ҳал этилиши мумкин. Кемани қутқариш ишлари жадал олиб бориляпти.
Сувайш канали дунёдаги энг муҳим денгиз йўлларидан бири ҳисобланади. Каналдан жаҳон савдосининг 12 фоиз юки ташилади. Дастлабки маълумотларга қараганда, каналдаги тирбандлик жаҳон иқтисодиётига 10 миллиард доллар зарар келтиради.