Бундай қопқоқларнинг нархи ўлчамига қараб, 575 мингдан 2 миллион сўмгача туради. Натижада биргина Тошкент шаҳрида йилига миллиардлаб сўм зарар етказилмоқда экан.
"Ўзметкомбинат" АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунда “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятига қарашли бўлган “Иккиламчиқораметаллар” филиаллари республикамизнинг барча вилоятларида, Тошкент шахри ва Қорақалпоғистон Республикасида 1 тонна металл парчаларини ҚҚС билан 2 001 000 сўмдан қабул қилмоқда.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 425-сонли “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган жиссмоний шахслардан металл парчаларини қабул қилиш тўғрисидаги Низомнинг 22 ва 29-бандларига мувофиқ “Иккиламчиқораметалл” филиаллари қабул қилиш пунктларида ҳаммага кўринадиган жойда қабул қилиниши ман этилган металл парчалари рўйхати баннерларда кўрсатилган.
Булардан электр техникаси (кучланиш кабеллари, электр узатиш ва алоқа тармоқларининг ҳаво линиялари), саноатдан ҳосил бўладиган (қиринди, шлак, катализиаторлар), ҳарбий аҳамиятга эга бўлган, темир йўл ва авиация транспорти қисмларини сотиб олиш тақиқланади. Шу билан бирга канализация люклари ҳам қабул қилинмайди. Ҳаттоки улар бўлакланиб олиб келинса ҳам.
Қўшимча қилиб яна шуни айтиш мумкинки, “Иккиламчиқораметалл” филиалларининг қора металл прачалрини йиғиш пунктларига шундай металл парчалари топшириш ҳолати қайд этилса, бу ҳақда зудлик билан тегишли ташкилотларга хабар берилади, дея маълум қилмоқда "Ўзметкомбинат" АЖ Матбуот хизматининг телеграм канали.