Тезкор тадбир давомида "Каптива" русумли автотранспорт воситаси тўхтатилди. Белгиланган тартибда кўздан кечирилганда транспорт воситасида оғирлиги 103,04 грамни ташкил қилувчи гашиш гиёҳвандлик воситаси хуфёна тарзда яширилгани фош бўлди.
Ҳозир ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати хабарида.