Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида” низомнинг 9-бандида алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунга қадар ҳар қандай давр учун ва беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга ошириш кўрсатиб ўтилган.
Бюронинг Чуст туман бўлими иш юритувида бўлган, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг қарорига асосан Самихон Ариповдан ундирувчи Турсунхон Азизова фойдасига 2 нафар фарзанди учун алимент тўлаш белгиланган.
Фуқаро С.Арипов мунтазам равишда ойма-ой алимент пулини тўлаб бормоқда. Бироқ, чеклов қўйилгани сабабли хорижга чиқолмай юрган эди. Айнан ушбу масала юзасидан мурожаат йўллаб, тушунтириш олгани ўз самарасини берди. Ундирувчи А.Турсунова билан келишув тузиб, беш йиллик алимент суммани тўлашини сўраб ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақида ажрим чиқариб беришни сўрайди. Мазкур мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, фуқаро С.Арипов 2025 йилнинг февраль ойига қадар жами 48.848.125 сўм миқдоридаги алимент пулини тўлаб берди.
Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг ажримига асосан унга нисбатан ижро этиш усули ва тариби ўзгартирилиб, чеклов олиб ташланди.
Мирсоҳиб Раимов,
МИБ Чуст туман бўлими бошлиғи ўринбосари