Самарқанд вилояти Экология бош бошқармаси маълумотига кўра, 2026 йил 30 май куни Нуробод туманида яшовчи икки нафар фуқаро тақиқланган ов қуроли — электр қармоқ ёрдамида 40 бош балиқни овлаган. Бунинг оқибатида ҳайвонот дунёсига 1 млрд 355 млн 480 минг сўм зарар етказилган.

Шунингдек, шу куни тунги кузатувлар давомида яна икки нафар фуқаро томонидан электр қармоқдан фойдаланиб 12 бош балиқ овлангани аниқланган. Ушбу ҳолат оқибатида табиатга 424 млн 360 минг сўм зарар етказилган.

Шундай қилиб, аниқланган икки ҳолат бўйича ҳайвонот дунёсига етказилган умумий зарар қарийб 1 млрд 780 млн сўмни ташкил этган.

Ҳозирда ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.