Кинематография агентлигида Агентлик буюртмасига биноан яратилаётган «Казбек» ко-продукцияси бўйича беларусиялик киноижодкорлар билан онлайн мулоқот ташкил этилди. Унда Агентлик раҳбарияти, фильм ижодкорлари ҳамда Беларусдан киномутахассислар иштирок этди. 

Ко-продукцияда иккинчи жаҳон уруши даврида Белорусь ҳудудида жанг қилиб, жасорат кўрсатган қаҳрамон Мамадали Топволдиев ҳақида ҳикоя қилинади. Унинг «Казбек» номи билан амалга оширган ўта муҳим ҳарбий операциялари  фашистларни саросимага солган.

Мулоқотда Мамадали Топволдиевнинг шу каби қаҳрамонликларига алоҳида тўхталиб, фильмда уни "миллат қаҳрамони" сифатида кўрсатиш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, мулоқот давомида томонлар фильм сценарийси ҳамда бош қаҳрамон учун актёрлар  номзодини кўриб чиқиб, ўз фикрларини билдиришди.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати