1 июлда эфирга узатилган теледастур Кореядаги телетомошабинларнинг 4,8 фоизини қамраб олган. Бу йил бошидан буён KBS миллий телеканалида эфирга узатилган кўрсатувлар қамрови боъйича иккинчи рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжатли фильм мамлакатимиз туризм салоҳиятини хорижий давлатларда кенг тарғиб этиш ва бу орқали юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида Кореянинг «Korean Broadcasting System» (KBS) миллий телеканали ижодкорлари томонидан жорий йилнинг июнь ойида тасвирга олинган эди, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

Тасвирга олиш гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятларида бўлиб, филмда ўзбек халқининг маданияти ва анъаналари, замонавий туристик инфратузилмаси, миллий таомлари ҳамда меъморий ёдгорликлари ҳақида ҳикоя қилади.

Маълумот учун, «Дунё бўйлаб пиёда саёҳат қилиш» телелойиҳаси KBS нинг энг яхши саёҳат дастури бўлиб, Кореянинг потенциал сайёҳлари орасида энг машҳур дастурлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ҳақида ушбу теледастур орқали бундан олдин 3 та катта материал кенг ёритиб ўтилган.