Кўргазма давомида атоқли олимнинг ҳаёт ва фаолиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
XX аср бошида машҳур бўлган “Чодир хаёл” ва “Чодир жамол” (олимнинг илмий тадқиқотлар доирасининг кичик бир қисми)театрлари ҳақида фото лавҳалар этнограф П.А.Комаровнинг Россия этнография музейида сақланаётган уникал қўғирчоқлар коллекциясидан “Чодир жамол”, “Чодир хаёл” театрининг энг ёрқин қаҳрамонлари нусҳалари, иқтидорли театр рассоми Татьяна Фадееванинг инсталляцион асари ўрин олган. Кўргазма доирасида Муҳсин Қодировнинг 1972 йили нашр этилган “Халқ қўғирчоқ театри” монографияси тўлдирилиб, қайта нашр қилинди ва тарқатилди.
Кўргазма намойиши давом этмоқда.
Ҳасан Абдуназаров