Ўша вақтларда биз ёш эдик. Ҳали мустақиллик қандай улуғ неъмат эканини тўлақонли ҳис қила олмасдик. Лекин йиллар ўтгани сайин юртимиздаги ўзгариш ва янгиланишларни кўриб, ҳақиқий эркинлик нима эканини қалбан ҳис қилдим. Айниқса, 2016 йилдан буён давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатимиз ҳаётида янги бир даврни бошлаб берди. Буни барчамиз бугун ўз танамизда ҳис қилиб турибмиз ва кундалик ҳаётимизда ҳам кўриб, гувоҳи бўляпмиз. Биргина ўзим фаолият юритадиган олий таълим тизимини олайлик, охирги саккиз йилда бу тизим буткул янгича қиёфа касб этди. Ташбеҳ билан айтганда олий таълим тизими, энг юксак билим берувчи, етук кадрларни тайёрловчи соҳага айланди. Юртимиз мустақиллигининг 34 йиллик байрамиарафасида соҳадаги ўзгариш-янгиланишларга бир қур назар ташлашни мақсад қилдим.
Олий таълим тизими ҳар қандай давлатнинг илмий, иқтисодий ва маданий тараққиётида асосий омиллардан бири ҳисобланади. Чунки замонавий билим ва кўникмаларга эга, малакали мутахассислар мамлакатнинг рақобатбардошлигини оширади, инновацион ғояларни ишлаб чиқади ҳамда миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига хизмат қилади.
Шу боис бугун мамлакатимизда олий таълим тизимига эътибор ҳар қачонгидан ҳам баланд. Ҳозир юртимизда 200 дан ортиқ олий таълим муассасалари, хусусий университетлар ҳамда нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари фаолият юритмоқда. Охирги маълумотларга кўра, ҳозир ушбу таълим муассасаларида 1 432,8 минг нафар ўғил-қизлар таҳсил олмоқда. Эътибор беринг 2016 йилга қадар юртимизда 69 та олий таълим муассасаларимавжуд бўлган ва уларда 264,3 минг нафар ёшлар таҳсил олар эди. Рақамлардан ҳам билиш мумкин охирги 10 йил ичида институт ва университетлар сони 3,2 баробар, унда таълим олаётган ёшлар сони эса 5,4 баробарга кўтарилган. Бунга йил сайин қабул квоталарининг орттирилиши, таълим олиш учун турли имтиёз ва имкониятлар яратилиши натижасидаэришилди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида қайд этганидек, ўтган фурсат давомида олий таълимда ҳам кескин бурилиш ясаб, қамровни 9 фоиздан 42 фоизга етказилди. Айниқса, талабаларнинг 53 фоизини хотин-қизларимиз ташкил этаётгани алоҳида эътиборга сазовордир.
Шунингдек, ўтган давр мобайнидатаълим тизими рақамлаштирилиб, коррупциявий ҳолатлардан тозаланганини энг катта ислоҳот десак, муболаға бўлмайди. Айниқса, институт ва университетларга қабул жараёнларидаги таниш-билишчилик, коррупцион ҳолатлар тизим илдизини кемираётган иллат эди. Бугун бу жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилиб, инсон омили буткул юқолди. Ўқув жараёнларига эса халқаро стандартларга мос кредит-модуль тизими жорий қилинди. Бу ўзгаришлар келгусида таълим муассасаларидан етук кадрлар етишиб чиқишига замин яратади. Бир сўз билан айтганда, келгусида Ўзбекистон келажаги ишончли қўлларда бўлади.
Бугун таълим тизимининг асосий мақсади – илмий салоҳиятни ошириш, ёшларни замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассис сифатида тайёрлашдир. Бу жараёнда магистратура босқичи алоҳида аҳамиятга эга, чунки у нафақат малакали кадрлар тайёрлаш, балки илмий изланишларни ривожлантириш ва ёшларни тадқиқотчилик фаолиятига йўналтиришда муҳим босқич ҳисобланади. 2016 йилдан буён магистратура таълим тизимида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, қабул квоталарининг йил сайин оширилиб борилаётгани, хорижий университетлар билан қўшма магистрлик дастурлари жорий этилаётгани, талабаларга халқаро илмий грантларда иштирок этиш имконияти берилаётганида ҳам кўриш мумкин.
Қайд этиш керак, охирги йилларда, мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрнини оширишга ҳам сезиларли даражада эътибор қаратилиб, давлат томонидан кенгимкониятлар яратиб берилмоқда. Бу эсауларнинг илм-фан, иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётда фаол иштирокини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, хотин-қизларнинг магистратура босқичида ўқишлари учун шартнома тўловлари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши уларнингижтимоий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис давлатимизраҳбари нутқларидан бирида: “Мен бир ҳаётий фикрни такрорлашдан чарчамайман: битта қизни ўқитсак, бутун оилани ўқитган бўламиз. Оила билимли, маърифатли бўлса, бутун жамият билимли, маърифатли бўлади. Бу борадаги ишларни янада жадал давом эттирамиз”, – дея таъкидлаган. Илм олган аёллар нафақат оилада, балки жамият ҳаётида ҳам муваффақиятга эришади. Бу ислоҳот таълим сиёсати, балки ижтимоий барқарорлик ва гендер тенгликни таъминлашнинг ҳам муҳим чораси ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, илмумаърифатга қаратилган эътибор,ташаббуслар юртимизда билимли, етук ва рақобатбардош мутахассисларнитайёрлашга замин ҳозирлайди. Ёшлардан эса биргина талаб ўқиш, изланиш, ҳаракат қилишдан чарчамаслик қўйилган. Барча ўғил-қизларимиз давлатимиз раҳбарининг, “Азиз фарзандларим, доимо ёдда тутинг: бахт — интилганники, ғалаба — курашганники! Келажакни мардлар, тарихни ғолиблар яратади. Ҳамиша олдинга қараб интилинг, баҳодир ўғлонларим, оқила қизларим! Сизларнинг эзгу ишларингизда Ватан, халқ, Президент барчангизга ҳамиша ишончли таянч ва суянч бўлади”, – деган сўзларини ўз ҳаётларида дастури-амал қилиб олса, ҳеч қачон ютқазмайди. Янги Ўзбекистон эса дунёдаги энг қудратли давлатлардан бирига айланиши шубҳасиз.
Нуриддин ЖАБИЕВ,
Ўзбекистон журналистика ва
оммавий коммуникациялар университети
Магистратура бўлими бошлиғи.