Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграция агентлиги раҳбарияти ва Кувайтнинг «Neocare hospital» ва «Kuwait organization for trainings» компаниялари таъсисчиси, «Adan Hospital» шифохонаси жарроҳлар бўлими бошлиғи Муҳаммад ал-Кандари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА.

Учрашувда Кувайт тиббиёт муассасаларидаги бўш иш ўринларига Ўзбекистондан мутахассисларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Кувайт томонига Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграция агентлиги фаолияти, хорижий мамлакатлар, хусусан араб давлатларида мавжуд иш ўринларига ўзбекистонликларни юбориш бўйича йўлга қўйилган ҳамкорлик тўғрисида маълумот берилди.

Муҳаммад ал-Кандари, ўз навбатида, мамлакатимиз шифокор ва ҳамшираларининг салоҳиятини юқори баҳолади. Унинг айтишича, инглиз тилини яхши билган ўзбекистонлик шифокорлар ва ҳамширалар учун Кувайт шифохоналарида ишлаш имконияти мавжуд.

Онлайн музокаралар якунида  томонлар Ўзбекистон шифокор ва ҳамшираларини Кувайтдаги шифохоналарда ишлаш учун юбориш тўғрисида битим лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолашга келишиб олдилар