Қуйидаги тоифадаги шахсларга автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади:

  • уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
  • уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
  • меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;
  • I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

Ушбу компенсацияни олиш учун юқорида келтирилган тоифадаги шахслар енгил автомобиль, мотоаравача ёки мотоциклга эга бўлиши ҳамда ундан фойдаланаётган бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 3 июлда ушбу турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланган.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинлайдиган органларга мурожаат қилишлари мумкин.