Қарор билан Китоб геология миллий табиат боғига қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадларида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ер майдонлари рўйхати тасдиқланди.

Шунга кўра, геология табиат боғига жами 3 938 гектар (шундан қўриқхона ҳудуди – 2 221, рекреация ҳудуди – 400, хўжалик мақсадида фойдаланиш ҳудуди – 1 317 гектар) ер майдонлари ажратилади.

Қарор билан Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш ҳамда келгусида ЮНEСКОнинг Глобал геопарклар тармоғига киритиш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Китоб геология миллий табиат боғи Президентнинг ПҚ–4766-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.