Халқ таълими вазирининг назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан мазкур ҳолат ўрганилди. Маълум бўлишича, ушбу хатти-ҳаракатлар Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 17-мактабнинг 11-"А" синфи ўқувчилари томонидан суратга олинган.  

Ҳолат Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси, туман ҳокимлиги, вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссияси, ИИБ ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинди.

Бошқарма ахборот хизматининг маълум қилишича, ота-оналар фарзанд тарбиясига эътиборсизлиги, уларнинг қилган аҳлоқсизлиги учун барчадан узр сўради.  

Ота-оналарга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига кўра қонунда белгиланган тартибда чора кўрилди, ўқувчилар профилактик ҳисобга олинди.