Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш доирасида ахборот технологиялари ва стартапларни қўллаб-қувватлаш соҳасида янги лойиҳаларни йўлга қўйиш, стартап экотизимини ва ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш бўйича Корея технопарклари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, инкубация ва акселерация дастурларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Корея Республикасининг Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) ва Ўзбекистон Республикасининг Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси (IT Park), “Ўзбекистонда IТ-Pаrkнинг барқарор ривожланиши асосларини шакллантириш ва салоҳиятини ошириш” лойиҳаси бўйича бир қатор муҳокамалар ўтказди.
Шу билан бирга, учрашув давомида Корея Республикасининг Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) ва Ўзбекистон Республикасининг Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси (IT Park), ўртасида “Ўзбекистонда IТ-Pаrkнинг барқарор ривожланиши асосларини шакллантириш ва салоҳиятини ошириш” лойиҳаси бўйича муҳокама Баёни имзоланди.
Бунга асосан КОICА Ўзбекистондаги IТ-Pаrk салоҳиятини оширишга 4,5 миллион доллар грант ажратади.