Қарор билан 2021-2027 йилларда кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш дастури тасдиқланди.
Унга кўра:
- кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарига хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг замонавий услубларини жорий қилиш;
- кўп квартирали уйларда жой мулкдорларининг қулай ва хавфсиз яшаши, фавкулодда вазиятларнинг олди олиниши ва сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
- лифт ускуналарининг техник ва авария холатларини реал вақт режимида қайд этувчи замонавий рақамли электрон дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўзда тутилган.
Дастурни амалга оширишда Ўзбекистан Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Кўп хонадонли уйлар, иссиклик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси буюртмачи этиб белгиланди. Бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотларни белгиланган тартибда тендер ёки танлов савдолари асосида аниқлайди.
Қарор билан шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, республикадаги соҳага оид мавжуд ўрта-махсус таълим бўғинида фаолият юритувчи коллежларда лифт ускуналарига хизмат кўрсатувчи малакали мутахассислар тайёрланиб, тегишли таълим йўналишлари ташкил этилади. “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналарининг лифт ускуналарига хизмат кўрсатишга мўлжалланган моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чоралари кўрилиб, уларни тегишли мутахассисликка эга малакали мутахассислар билан тўлдириш, ўкитиш ва қайта тайёрлаш кўзда тутилган.