Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co LTD томонидан ишлаб чиқарилган вакцинанинг Жанубий Америкада қўлланиши COVID-19 пандемиясига қарши глобал ҳамкорлик имкониятини кенгайтиради.
Ҳозиргача мазкур вакцина Ўзбкистон, Хитой ва Индонезияда оммавий эмлаш жараёнида қўлланмоқда. Шунингдек, бустер вакцина сифатида фойдаланилмоқда. Ҳозир ZF-UZ-VAC2001 Хитой ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда. Индонезияда ҳам ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, вакцинани маҳаллийлаштиришга тайёргарлик кўрилмоқда.
Генотиплаш таҳлили ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси коронавируснинг Alpha вариантига қарши 92,68 фоиз ва Delta вариантига қарши 81,38 фоиз самарага эгалигини намойиш этган.