Тўрткўл туманида ғалла ўрим йиғимига шай ҳолатга келтирилган 14 та комбайн “старт” чизиғида турибди.

Бугун-эрта комбайнлар ишга тушиб кетади. Комбайнларнинг шай ҳолатга келтирилишида керакли бўлган таъмир захиралари яратилди. Бунинг учун барча зарур чоралар кўрилди.

Ғалла ўриш комбайнларининг ғалла ўрим-йиғим ишларига тайёргарлиги юзасидан семинар йиғилишида Тўрткўл туман ҳокими ўринбосари, агроинспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, тумандаги корхона ва ташкилотлар масъул ходимлари, отрядга бириктирилган ходимлар ҳамда ғалла ўриш комбайнлари операторлари иштирок этди.

Семинарда комбайнларнинг ҳолатларини якуний назорат қилиш мақсадида комбайнлар ҳаракатга келтирилди. Комбайнларнинг тайёрлигини назорат қилиш мақсадида комбайнлар 10 км масофага юргизилди.

Комбайнлар старт чизиғига келтирилди.