Вагонлар узилгандан сўнг харакат таркиби Охангарон йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом еттириб кетган. 

Ушбу узиб қолинган вагонлар тепловозга уланиб белгиланган манзилга олиб ўтиш вақтида кўмир махсулотини талон-тарож қилиш мақсадида 5 нафар номаълум шахслар вагонга осилган. Тезкорлик билан мазкур ҳолатни кўрган ва шу йерда хизмат олиб бораётган Охангарон ўқчилик командаси ўқчиси томонидан вагонга чиққан номаълум шахсларни ушлаш мақсадида тепловозни тўхтатган. Тепловоз тўхтаган вақтда ушбу номаълум шахслар ҳар томонга қочиб кетишган.

Ҳозирда мазкур номаълум шахсларни аниқлаш, келгусида уларнинг ушбу ноқонуний ҳаракатига қонуний баҳо бериш юзасидан тезкор-суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.