2022 йилнинг 21 январь куни Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ тумани судида мазкур жиноят иши кўриб чиқилган. Суд ҳукмига кўра, судланувчи Б.Рўзибоев ЖК 210-моддаси 2-қисми, «а», «в» банлари билан айбли деб, топилиб, 6 йил озодликдан маҳрум қилинган, дея хабар қилади geolog.uz

Маълум бўлишича, Б.Рўзибоев 2020 йилнинг декабрь ойида Марказий Фарғона чўл ҳудудидаги қум барҳанларидан тадбиркорга амалдаги аукцион тартибларини айланиб ўтиб, лицензиясиз қазиб олиш учун имконият яратишини айтиб, ундан 5000 АҚШ долларини пора тариқасида олган.

2021 йилнинг 28 июль куни ана шундай жиноятини давом эттириб, ўша тадбиркордан такроран ишлов берилган 5600 АҚШ долларини олётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан қўлга олинган.