Учрашувда Ронни Хайне ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

"Ипак йўли дурдонаси"  Тошкент Халқаро кинофестивали ва ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш йўналишлари бўйича Аденауэр фонди билан ҳамкорлик йўлга қўйилиши кутилмоқда. 

Шунингдек, учрашувнинг иккинчи қисмида Аденауэр фонди ваколатли вакили Ронни Хайне "Ўзбеккино" Миллий агентлиги қошидаги "Ёшлар ижодий-тажриба студияси" ва "Ўзбекистон кино санъати" музейи фаолияти билан танишди.