Улар энерготежамкор, замонавий насосларга алмаштирилса, йилига камида 400 миллиард сўм иқтисод бўлади.

Вилоятдаги 89 та саноат корхонаси давлат ташкилотларига Кооперация портали орқали маҳсулот етказиб бераётгани - бу жуда камлиги кўрсатиб ўтилди. 

Масалан, порталда Вобкентдан бирорта корхона қатнашмаган, Олот ва Пешкудан – 1 тадан, Жондор ва Бухоро туманидан – 2 тадан корхона иштирок этган.

Шу муносабат билан мутасаддиларга Кооперация порталида ҳақиқий ишлаб чиқарувчилар қатнашадиган тартиб қилиш, ишлаб чиқарувчиларнинг давлат харидидаги иштирокини кенгайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.