Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига, Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) мурожаат қилиб инсонпарварлик ёрдамини бериш ташаббуси билан чиқди.
Инсонпарварлик карвони Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICA) ходимлари томонидан 9 май куни Самарқанд вилояти ва 12 май куни Андижон вилояти ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига етказиб берилди.
14 май куни Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консули - YOON JIWAN, иккинчи котиб - KANG JIU, иккинчи котиб - KANG YOOMIN, KOICAнинг Ўзбекистондаги офиси директори – Son Sung Il, KOICAнинг Ўзбекистондаги офисини директор ўринбосари – Pak Mi, KOICA Ўзбекистондаги офисини координатори - Kang Moon Hee, KOICAнинг Ўзбекистондаги офисини координатори - Kim Min Jae Экспомарказда жойлашган Тошкент шаҳридаги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига инсонпарварлик карвони билан келиб таркибида 9 хил бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган 500 дона кўмак қутиларини топширишди.
Хайрия ёрдамини қабул қилиш маросимида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирнинг ўринбосири Б.Парпиев ва Тошкент шаҳар ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази масъул ходимлари иштирок этишди.