Жорий йил 13 февралда Мактабгача таълим агентлигида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари А.В. Шин Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор Элчиси жаноб Ким Хи Сан билан учрашди.
Мулоқот чоғида мактабгача таълим соҳасидаги Ўзбекистон-Корея муносабатларининг бугунги ҳолати ва мазкур муносабатларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама этилди.
Корея томони мактабгача таълим соҳасида қўшма лойиҳаларни, хусусан, KOICA билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш комплекс маркази ҳамда Тошкент шаҳрида инновацион давлат мактабгача таълим ташкилотини қуриш» каби қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Музокаралар якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълимни ривожлантиришга қаратилган биргаликдаги бунёдкорлик ишларини давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Мактабгача таълим агентлиги матбуот хизмати.