Мулоқотда сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.
Корея Республикасининг «Янги Шимолий сиёсат» дастури Евроосиё мамлакатлари билан иқтисодий ва сиёсий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, у Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган минтақавий стратегия билан ҳамоҳанг эканлиги алоҳида таъкидланди.
Учрашувда стратегик шерикликни кенгайтириш, жумладан, Эркин савдо тўғрисидаги битимни тузиш бўйича музокараларни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.