Унда хориж компанияси ижрочи вице-президенти Ким Икдонг ва вилоят ҳокими Рустам Холматов иштирокида вилоят ҳудудида марказлашган савдо мажмуаси фаолиятини йўлга қўйиш хусусида музокаралар олиб борилиб, икки томонлама келишув имзоланди.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган тадбирда Ўзбекистон-Жанубий Корея давлатлари ўртасидаги яқин дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари эътироф этилиб, лойиҳанинг ташкилий ишларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Келишувга кўра, Тошкент вилоятида Жанубий кореялик инвесторлар билан ҳамкорликда автомобиль савдоси билан шуғулланувчи марказлашган савдо мажмуаси ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчалари иш бошлайди. Ҳозирда лойиҳанинг қурилиш ишлари учун вилоят ҳудудидан 1 гектар ер майдони ажратилган. Умумий қиймати 1 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи лойиҳа ишга туширилгач, 100 та иш ўрни яратилади. Лойиҳа жорий йилнинг IV-чорагига қадар ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.