Ҳақиқатан ҳам дельта штамми генотипи вируснинг тез тарқалиши ҳамда касалликнинг оғир кечишидан далолат бермоқда. Янги штаммнинг инкубацион даврида ўзгариш кузатилмоқда — у янада қисқароқ давом этяпти, аксинча касалликнинг кечиш даври узайди”, дейди Горелов. 

Шунингдек, мутахассис коронавируснинг бошқа штаммларининг қандай кечиши одамнинг вирусдан қанчалик зарар кўргани ҳамда уни юқтиришдан аввал иммунитети қандай бўлганига ҳам боғлиқ эканини қайд этди.

Шу билан бирга, Горелов COVID-19га қарши ўз вақтида вакцина олиш касалликдан ҳимояланишнинг муҳим чораси эканини ҳам таъкидлади.