Кўрик танловга соҳада фаолият олиб бораётган ходимлар томонидан 20 дан ортиқ видеоматериаллар келиб тушди, деб ёзди Кадастр агентлиги ахборот хизмати. Уларнинг ичидан якуний босқич учун энг муносиб 11 та видеони махсус комиссия аъзолари саралаб берди.
Финалда видеоларни Кадастр агентлиги раҳбарияти ва профессионал ижодкорлардан иборат ҳакамлар баҳолаб беришди.
Натижалар қуйидагича:
1-ўрин Тошкент шаҳри
2-ўрин Тошкент вилояти
3-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси
Бу ўринлардан ташқари, Энг яхши саҳналаштирилган видеоролик, Энг яхши сценарий муаллифи, Соҳадаги муаммолар ёритилган видеоролик, Анимация кўринишидаги энг яхши видеоролик, Энг креатив видеоролик номинациялари ҳам ўз эгаларини топди ва қимматбаҳо совғалар билан биргаликда иштирокчиларга топширилди.