«Бу албатта яхши! Шу билан бирга, маҳсулотларимиз рақобатдошлигини янада ошириш учун техник тартибга солиш соҳасини янги босқичга олиб чиқамиз. Бунинг учун «Давлат назорати» тизимидан халқаро тажрибада юқори самара берган «Бозор назорати» тизимига ўтамиз», – деди Президентимиз.

Инновация асосида юқори технологик маҳсулот ишлаб чиқараётган корхоналар рағбатлантирилади. Корхона мутахассисларининг илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишланмаларидан олган даромади солиқдан озод қилинади.

Ана шундай ислоҳотлар орқали келгуси беш йилда саноатда меҳнат унумдорлиги 30 минг долларга етказилади, 1 минг долларлик қўшилган қиймат яратишга кетадиган энергия сарфи 1,5 баробар камайтирилади.