Маълум бўлишича, “K.” МЧЖ раҳбари А.Ж. ва бошқалар банк муассасасига наслли қуёнчиликни ривожлантириш мазмунида бизнес лойиҳа тақдим қилиб, ушбу лойиҳага асосан ажратилган 700 млн сўм кредитнинг 600 млн сўмини “I.” МЧЖ ҳисоб-рақамига қуён сотиб олиш учун ўтказиб, амалда кредит маблағини нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.