Фуқаро “Chorsu kompleks” МЧЖ “Қишлоққурилишбанк” Қўқон филиали фойдасига 4.290.830.600 сўм кредит қарзини тўлаши керак эди ва бу сумма Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 28.05.2021 йилдаги қарорига кўра белгиланган.

Ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Қўқон шаҳар бўлими томонидан қарздорга ихтиёрий муддат берилган. Лекин, қарздор банк олдидаги қарзини бартараф этиш чорасини кўрмагач, қарздор томонидан гаровга қўйилган жамиятга тегишли бўлган бино ва иншоотлар хатланиб, электрон онлайн-аукционга савдога қўйилган.

Аукцион савдоларида бино-иншоотлар 2.574.000.000 сўмга сотилиб, ушбу маблағнинг 2.485.033.388 сўми банк фойдасига кредит қарздорлиги ҳисобига ўтказилди, 85.816.612 сўм ижро йиғими ва 3.150.000 сўм қўшимча жарима учун ўтказилиши таъминланди.