Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро П.О.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Шундан сўнг ушбу фуқаро қонунчиликда белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.
Натижада, унинг бел қисмига скотч ёрдамида ўраб жойлаштирилган, декларацияда қайд этилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 60 дона “Тропикамид 10 мл” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.