Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, “C.O.” МЧЖга қарашли дорихоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1004 дона Зардекс”, 100 дона “Тебатин”, 85 дона “Фенибут” ва 17 дона ”Тропикамид” ҳамда “Т.Т.” МЧЖга қарашли дорихонада 170 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиш учун сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) ва 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.