Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сергели тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Р. таниши Ж.А.дан харид қилган 12 дона “Тропикамид” номли дори воситасини бошқа бир фуқаро Ш.Ҳ.га 200 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 1 дона “Снуп” ёзувли флакон ва 22 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда фуқаро Ж.А.дан яна 60 дона “Регапен” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тумандаги Висол кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. 238 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўз хонадонида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.