Унда “Фарғона-Тошкент” йўналишидаги “Лаcетти” автомашинаси гумонланиб тўхтатилган ва машинада йўловчи сифатида келаётган, 39 ёшли фуқаро Қ.А. (Олтиариқ туманида яшовчи) ўзини ноодатий тутганлиги сабабли текширув ўтказилди.

Тадбир давомида автомашина салонида 150 дона “тропикамид”, 2240 дона “Регапен” ва 100 дона “Трамадол” кучли таъсир қилувчи дори воситалари яширилиб, Тошкент шаҳрига олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Олинган маълумотга кўра, мазкур воситаларнинг “қора бозор”даги нархи 150 млн сўмдан ортиқ.

Ҳолат юзасидан йўловчи Қ.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар беради ИИББ Ахборот хизмати.