Маълум қилинишича, бу ерга номаълум фуқаролар томонидан маиший ва қурилиш чиқиндиларнинг ташлаб кетилаётгани кузатилмоқда эди.
Ҳамкорликдаги рейд тадбири жараёнида "Сой ёни" МФЙ ҳудудидаги кузатув камералари орқали ҳудуд назоратга олинди ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахс аниқланди.
"Аниқланган ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси"нинг 72-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 900 000 сўм миқдорида жарима белгиланди", дейилади хабарда.