Аввалроқ КХДР олий раҳбари Ким Чен Ин воқеани “мутлақ эҳтиётсизлик, масъулияцизлик ва илмий асоссиз эмпиризм” оқибати деб атаган эди.

BBC хабарига кўра, Ри Хен Сон Меҳнат партиясининг Ҳарбий саноат департаменти директори ўринбосари бўлиб ишлаган ва айни пайтда воқеа юзасидан ҳибсга олинган энг юқори мартабали амалдор ҳисобланади. Британия телерадиокомпаниясининг ёзишича, амалдор КХДР ҳарбий сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этган.

Аввалроқ Чхонджин шаҳридаги кемасозлик заводида иш бўйича уч нафар ишчи: бош муҳандис, кема йиғиш цехи бошлиғи ва маъмурий бошқарувчи қўлга олинган эди. Корея марказий телеграф агентлигининг маълумотларига кўра, уларнинг барчаси ҳалокат сабаблари бўйича тергов тугагунига қадар ҳибсга олинган, деб хабар беради kommersant.ru.