Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида яшовчи 45 ёшли фермер Лакхан Ядав ўтган ойда ижарага беришни бошлаган участкасидан 14,98 каратли тош топиб олди. У ўз ерида ишлаётган пайтда топиб олган қиймати 80 минг AҚШ долларига тенг бу олмос унинг ҳаётини ўзгартириб юборди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар бермоқда.
Олмосни оддий тош деб ўйлаган Ядав уни тозалаганида тошнинг бошқача ялтираганини кўриб, унинг қимматбаҳолигини пайқади. Шундан сўнг у тошни олмос марказига олиб борди, у ерда тошнинг ҳақиқий олмос экани тан олиниб, унинг қиймати 80 минг доллардан ошди. Ядав уни ким ошди савдосида сотди.
Лакхан Ядав ўзи эришган ютуқлар билан чекланмаслиги ва улардан қониқишни истамаётганини айтиб, ер участкасида яна олмос излашни давом эттириш ниятида эканлигини билдирди.